Умумий йиғилиш эълони 28.06.2017й.

 

Сирдарё вилоят “Агрокимёхимоя” ХАЖ

акциядорлари диққатига!

 

Сирдарё вилоят “Агрокимёхимоя” ҲАЖнинг 2016 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича акциядорлар умумий йиғилиши 2017 йил 28 июнь куни соат 11:00 да Гулистон шаҳри, Бирлашган кўчаси 66 уй, жамият мажлислар залида ўтказилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади.

 

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

1.Кузатув кенгашининг 2016 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги хисоботи.

2.Жамиятнинг 2016 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни, бизнес-режа кўрсатгичларининг бажарилиши бўйича жамият директори ҳисоботи.

3.Жамиятнинг 2016 йил молиявий хужалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилоти ҳулосаси.

4.Жамиятнинг 2016 йил молиявий хужалик фаолиятини текшируви натижаси бўйича Тафтиш комиссияси ҳисоботи.

5.Жамиятнинг 2016 йил учун бухгалтерия баланси ҳамда 2016 йил давомида фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи.

6.Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва акциядорларига дивидент миқдорини тасдиқлаш.

7.Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган Бизнес-режа лойихаси, ҳаражатлар сметасини тасдиқлаш.

8.Жамиятнинг 2017 йил якуни фаолияти текширувини амалга оширувчи ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини белгилаш.

9.Жамият бошқаруви директори ва бошқарув аъзоларини сайлаш, улар билан тузилган мехнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш.

10.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

  1. “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ бошқарувининг 2017 йил 24 мартдаги №04-11/190-сонли факсхабарномасида берилган топшириғига асосан умуман таъмирлаш имконияти йўқ техника воситаларини хисобдан чиқариш.

13.Вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖнинг ўринлар жадвалига қўшимча ўринлар киритиш тўғрисида.

14.Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишни ташкиллаштириш, акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини тасдиқлаш, сайлов бюллетени матнини тайёрлаш, умумий йиғилиш саноқ комиссияси таркибини тузиш.

15.Жамиятнинг ички ҳужжатларини ва Низомини тасдиқлаш тўғрисида:

Жамият акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказилиши хақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2017 йил 23 май ҳолатига тузилди, йиғилишни ўтказиш учун 2017 йил 26 июнь ҳолатига тузилди.

Акциядорлар реестрини ёпишга қарор қилган жамиятнинг ваколатли органи: Кузатув кенгашининг 2017 йил 27 майдаги йиғилиши қарори.

Умумий йиғилиш қатнашчилари ўзи билан шахсини тасдиқловчи хужжат ҳамда акциядорлар номидан қатнашувчи вакиллар белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилишнинг акциядорларга тақдим этиладиган ахборотлари билан танишиш ва ўтказиладиган йиғилиш бўйича маълумотлар олиш учун (0367) 225-29-59   телефонига мурожаат қилиш ёки  sirdaryokimyo.uz сайти  оркали танишиш мумкин.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги манзилдан олиши мумкин: Гулистон шахар, Бирлашган кўчаси 66 уй.

 

Кузатув кенгаши

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *