Устав

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ГУЛИСТОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

“ЯГОНА ДАРЧА” МАРКАЗИДА

2016 ЙИЛ “14” ДЕКАБРДА

Қ-307- РАҚАМ БИЛАН

ҚАЙТА РЎЙХАТГА ОЛИНИБ

“ТАСДИҚЛАНДИ”

SIRDARYO VILOYAT             “AGROKIMYOHIMOYA”

HUDUDIY AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ 2016 ЙИЛ    “25” НОЯБРДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРИ БИЛАН

 

 

 “ТАСДИҚЛАНДИ”

 

 

Sirdaryo  viloyat 

AGROKIMYOHIMOYA

Hududiy aksiyadorlik jamiyati

N I Z O M I

 

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва бошқа меъёрий хуқуқий ҳужжатлар асосида тузилган.

Жамият бошқаруви фаолиятини меъёрлаштирувчи ички  Низомлар билан  ушбу Устав талаблари мос келмаган тақдирда, ушбу Уставда кўрсатиб этилган меъёрий-ҳуқуқий ҳолатларга устунлик берилади.

1.2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 24 октябрдаги                    №ПҚ-2640-сонли қарорига асосан Сирдарё вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” худудий акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 25 ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Сирдарё вилоят бошқармасининг 2016 йил 29 ноябрдаги № 44-ОН сонли буйруғига мувофиқ Сирдарё вилоят «Агрокимёхимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятига (матн  давомида  Жамият деб номланади) айлантирилди.

1.3. Жамиятнинг тўлиқ номи:

Ўзбек тилидаги тўлиқ номи – SIRDARYO VILOYAT “AGROKIMYOHIMOYA”  hududiy aksiyadorlik jamiyati;

Ўзбек тилидаги қисқа номи – SIRDARYO VILOYAT “AGROKIMYOHIMOYA” HAJ;

Лотин алифбосидаги тўлиқ номи – SIRDARYO VILOYAT “AGROKIMYOHIMOYA”  hududiy aksiyadorlik jamiyati;

Лотин алифбосидаги қисқа номи – SIRDARYO VILOYAT “AGROKIMYOHIMOYA” HAJ;

Рус тилидаги тўлиқ номи – территориальное акционерное общество “AGROKIMYOHIMOYA” Сырдарьинской области;

Рус тилидаги қисқа номи – ТАО “AGROKIMYOHIMOYA” Сырдарьинской области.

1.4. Жамиятнинг жойлашган ери  (почта  манзили):  Ўзбекистон  Республикаси, Сирдарё вилояти, Гулистон  шаҳри, Бирлашган кўчаси, 66 уй. Индекс: 120100.

1.5. Корхонанинг электрон почта манзили : sirdaryotao1@akh.uz

Жамият ўзининг жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни ёзма билдириш юбориш йўли билан, акциядорларни эса, оммавий ахборот воситаларида эълон бериш йўли билан хабардор этиши шарт.

1.6. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган муддатга ташкил этилган.

1.7. Жамият Ўзбекистон Республикаси  қонунчилигига асосан юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.8. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли. Жамият ўзининг номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳри ва бурчакли тамғасига эга. Муҳрда бир вақтнинг ўзида номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

1.9. Жамият қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларни ташкил этишга ҳақлидир.

1.10. Жамият ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар ташкил этиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва жамият Низомида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.

1.11. Жамият Ўзбекистон  Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Жамият Низомида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин. Жамият филиал ва ваколатхоналарини мол-мулк билан таъминлайди.

1.12. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари юридик шахс ҳисобланмайди ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низомлар асосида иш юритади.

Қуйидагилар жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари ҳисобланади:

 

Филиал\ёки ваколатхона номи Филиал\ёки ваколатхона манзили
1 Боёвут туманлараро “Агрокимёхимоя” минерал ўғитлар базаси Боёвут тумани , Темир йул бекати.
2 Сайхунобод туманлараро “Агрокимёхимоя” минерал ўғитлар базаси Сайхунобод тумани Ёшлик қўрғони
3 Янгиер туманлараро “Агрокимёхимоя” минерал ўғитлар базаси Янгиер шаҳри Саноат зонаси
4 Бахт туманлараро “Агрокимёхимоя” МЧЖ Сирдарё тумани Бахт шаҳри Ш.Рашидов кучаси 2-уй.
5 “Мирзаобод  кимё сервис” МЧЖ Мирзаобод тумани А.Қулбеков СИУ
6 “Агрокимёхизмат” МЧЖ Боёвут тумани  Галлакор СИУ
7 “Оқолтин кимё агросервис” МЧЖ Оқолтин туман Сардоба СИУ
8 Боёвут туман  “Агрокимёхимоя” филиали Боёвут тумани Боёвут шаҳарчаси Соҳилбуйи к.
9 Гулистон туман “Агрокимёхимоя” филиали Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчаси
10 Мирзаобод туман  “Агрокимёхимоя” филиали Мирзаобод  тумани Навруз қўрғони
11 Оқолтин туман “Агрокимёхимоя” филиали Околтин тумани  Сардоба қўрғони
12 Сардоба туман “Агрокимёхимоя” филиали Сардоба тумани Пахтаобод қўрғони.
 13 Сайхунобод туман “Агрокимёхимоя” филиали Сайхунобод тумани Сайхун қўрғони Рахмонбердиев к.
14 Сирдарё  туман “Агрокимёхимоя” филиали Сирдарё тумани Бахт шаҳри.
15 Ховос  туман “Агрокимёхимоя” филиали Ховос тумани  Янгиер СИУ

 

1.13. Жамият ўзининг юридик манзилидан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосий Жамият фаолиятини амалга оширмайдиган маъмурий идораларини ташкил этишга ҳақли.

1.14. Жамият корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида ҳам ўз маблағлари билан, улуш қўшиш асосида қатнашиш ҳуқуқига эга.

1.15. Жамият ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларда қатнашиши мумкин.

1.16. Жамиятнинг мол-мулки давлат тасарруфида дахлсиздир ва даъвони таъминлашди жамиятнинг кундалик иш фаолиятини таъминлаб турувчи техника воситалари, мол-мулки рўйхатга олиниши ва хатланиши мумкин эмас.

1.17. Жамиятнинг вилоят ҳудудида ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан сақлашга ва агрокимёвий хизматлар кўрсатишга қаратилган давлат чора-тадбирлар мажмуини амалга оширади.

1.18. Жамият ўз иш фаолияти даврида Республикадаги кимё корхоналари (заводлар), фирмалар ҳамда ҳамдўстлик ва чет эл фирмаларидан ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик кураш воситаларини сотиб олиш ва сотишга банкларда хўжалик ҳисоби учун алоҳида ҳисоб рақамлари очади.

Бундан фақат Жамиятнинг банк хисобварағидаги чет эл валютасидаги ёки сўмдаги нақд пул маблағлари ва Жамият кассасидаги пул маблағлари мустасно.

 

  1. ЖАМИЯТНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.

 

2.1.Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

2.2. Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.

Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.

2.3. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

Агар жамиятнинг банкротлиги жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатида иш юритаётган шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, мазкур акциядорнинг зиммасига жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.

2.4. Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

III. ЖАМИЯТ ҲУҚУҚИ.

 

3.1. Акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилаб қўйилган барча ҳуқуқларга эга.

3.2. Акциядорлик жамияти ўз номидан шартномалар тузиш, мулк сотиб олиш ва шахсий мулкка оид ҳуқуқларга эга бўлиш мажбуриятларини бажариш, судда ва хўжалик судида даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси қонунларига хилоф бўлмаган бошқа ҳаракатларни бажариш ваколатларига эга.

3.3. Акциядорлик жамияти ҳуқуқлари:

  • белгиланган қонун чегарасида ердан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш;
  • тижорат шартномаси асосида банк ва товар кредитидан фойдаланиш;
  • пул маблағларини облигацияларга. банк сертификатларига ва бошқа қимматли қоғозларга айлантириш;
  • облигациялар ва бошка қимматли қоғозлар чиқариш;
  • мехнатга ҳақ тўлашни икки томонлама ҳал қилган ҳолда фуқароларни меҳнат шартномаси бўйича ишга жалб қилиш;
  • низомдаги масалаларни бажариш бўйича вақтинча ижодкор жамоа ва айрим фуқароларни ва хорижий мутахассисларни пудрат асосида шартнома бўйича ишга жалб қилиш ҳамда чет давлатларда тажриба ошириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш учун мутахассисларни хизмат сафарига юбориш;
  • ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш формаларини, тизимларини миқдор ва турларини, шунингдек бошқа даромадларини аниқлаш;
  • маҳсулотларга, бажарилган ишларга (юк ташишга), хизмат ҳақига марказлашган ҳолда давлат баҳо ва тарифлари белгиланган бўлмаса, уларни белгилаш, керак бўлган тақдирда имтиёзли тарифлар киритиш;
  • хорижий шериклар билан ҳамкорликда халқаро почта, телеграф, телетайп, телефакс ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш.
  • жамият иқтисодий салоҳиятини ошириш учун четдан инвестиция киритиш;
  • тендер ва танловларда қатнашиш;
  • молиявий имконияти даражасида ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш;
  • ўз ишчи — хизматчилари учун ижтимоий имтиёзлар қўллаш.
  • регионал ва ташқи алокаларни ривожлантириш.
  • ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

3.4. Акциядорлик жамияти бошқа корхоналар, уюшмаларнинг иштирокчиси ёхуд таъсисчиси бўла олади.

 

  1. IV. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ ВА МАҚСАДЛАРИ

 

4.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.

4.2. Жамият ўз мақсадларига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

— қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни, шу жумладан фермер ва деҳқон хўжаликларини шартнома асосида минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишни ва бошқа кимёвий воситалар билан ўз вақтида таъминлаш, шунингдек уларни сақланишини таъминлаш чора-тадбирларни амалга ошириш;

— қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари, бегона ўтларга курашиш ҳамда уларнинг профилактикаси бўйича ягона техника ва технологияси сиёсатини ўтказиш;

— қишлоқ хўжалиги корхоналари, аҳолини ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида методик таъминлаш, қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни шартнома шартларида амалга ошириш;

— комплекс тадқиқотларни амалга ошириш зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиш имкониятларини ўрганиш ва башорат қилиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ҳимоянинг кимёвий ва биологик воситалари, стимуляторлар билан таъминлаш;

— қишлоқ хўжалик экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини қириб ташлашнинг илмий асосланган тадбирларини ўтказиш;

— минерал ўғитлар ҳамда агрокимёвий хизматлар кўрсатишда таъминловчи корхоналар ва қишлоқ хўжалигидаги истеъмолчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ҳамда ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш;

— қишлоқ хўжалиги учун келтирилган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари ва бошқа кимёвий маҳсулотлар сифати устидан назоратни ташкил этиш:

— ўсимликларни ҳимоя қилиш учун жамиятда мавжуд биолабораториялар ишини ташкил қилиш, аҳоли томорқаси, бошқа талабгор юридик шахслар, деҳқон ва фермер хўжаликларини минерал ўғитлар, кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари, ўстирувчи моддалар ва дефолиантларга бўлган талабини аниқлаш, пестицидлар ва биологик воситаларни кузатув-башорат маълумотлари асосида тақсимлаш, таъминлаш учун махсус биржалар ва минерал ўғит базалари орқали уларнинг ушбу кимёвий ва биологик воситаларга бўлган эҳтиёжлари тўлиқ таъминлаб бериш учун кимёвий маҳсулотлар савдосини амалга ошириш ва етказиб бериш;

— Юқори турувчи вазирлик ва вилоят ҳокимлиги топшириқларига кўра вилоятдаги мавжуд биолабараторияларга зарурат туғилганда қонун доирасида моддий ва молиявий кўмак кўрсатиш;

— белгиланган тартибда ўсимликларни Карантин Давлат хизмати билан ҳамкорликда карантин ва хавфли зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар рўйхатини тузиш, уларга қарши кураш чораларини ўтказиш, маблағлардан тўғри самарали фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш;

— ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ташқи иқтисодий ҳамкорлик қилиш борасида таклифлар киритиш, конференциялар, анжуманлар, келишувлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш ва ўзаро шартномалар тузиш;

— белгиланган тартибда илмий-техник ҳамкорлик доирасида ҳамда шартномалар асосида мамлакатимизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган ўсимликларни ҳимоя қилишнинг янги биологик ва кимёвий воситалари, ўстирувчи моддалар, дефолиантларнинг кўргазмали ва ишлаб чиқариш синовлари ўтказиш, синов натижаларини умумлаштириб, кимёвий воситалар бўйича Давлат кимё комиссиясига таклифлар киритиш;

— ўзаро шартномалар, битимлар тузиш асосида мамлакатимиз ва чет элларда ишлаб чиқилган самарали кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш;

— Жамият филиаллари омборларида сақланаётган пестицидлар сифатини текшириш учун намуналар олиш;

— Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг илмий маркази ва бошқа муассасалари билан биргаликда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича истиқболли илмий-тадқиқотларни ўтказиш учун талаб, топшириқ бериш ва тугалланган илмий ишларини қабул қилишни ташкиллаштириш;

-жамият молия ва бошқа капитал бозорларида (жумладан, молия – кредит, пул ва валюта, кўчмас мулк, товар ва хомашё, ноу-хау технологиялар, меҳнат ва бошқа бозорларда) қонунчиликда белгиланган тартибда фаолиятларни ва операцияларни амалга оширади;

-жамият турли ассортиментларда тайёрланган халқ истеъмоли, қурилиш, саноат ва қишлоқ хўжалик молларини ва товарларини ишлаб чиқаради ва уларни савдоси таъминотини амалга оширади.

-умумқурилиш, махсусқурилиш, монтаж, қурилиш-монтаж, лойиҳалаштириш, таъмирлаш, пардозлаш ишларни амалга оширади. Бино ва қурилмаларни техник кўригини ўтказади, бош пудратчи ва субпудратчи ишларини бажаради;

— маҳаллий ва чет эл хомашё манбаларидан, қишлоқ хўжалик маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланиб ва қайта ишлаб, экологик жиҳатдан тоза технология асосида ўзининг маҳсулотларини  ва халқ истеъмол молларини ишлаб чиқаради;

— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғуланади (жумладан, экспорт ва импорт фаолиятлари ва операциялари) ҳамда халқ хўжалигига сармоялар шаклидаги бошқа йуналишлардаги ишларни амалга оширади.

— ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

4.3. Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.

Жамият юқорида кўрсатилган фаолият турларидан ташқари ўзига қарашли бўлинмалар, компаниялар ишини яхшилаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш учун қонунчиликка зид келмайдиган бошқа ишларни ҳам бажариши мумкин.

4.4. Жамият молиявий тузилмаси.

— Жамият ва тизимидаги филиаллар хўжалик ҳисоби бўйича сотилган минерал ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, бажарган агрокимёвий хизматлар учун қишлоқ хўжалик корхоналаридан тўланган маблағлар ҳисобидан молиявий таъминланадилар;

— Туман филиаллари сотилган минерал ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар ва кўрсатилган агрокимёвий хизматлардан олинган даромадлари ва соф фойдасидан ўз низомларида белгиланган миқдордаги пул маблағларини бошқарув аппаратининг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар. Вилоят аппарати ушбу маблағларни акциядорларга двидентлар тўлашга ва смета харажатларида кўрсатилган йўналишлар бўйича сарфлайди.

— Вилоят “Агрокимёхимоя” АЖ белгиланган тартиб ва миқдорларда енгил ва юк автомашиналарини таъмирлаш, туман филиаллари техникаларини керакли эхтиёт қисмлар билан таминлаш, ёқилғи-мойлаш материаллари, асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва моддий техник воситалар билан барча филиалларини етарли фонд билан таъминлайди.

 

  1. V. ЖАМИЯТ НИЗОМ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ, УНИ КЎПАЙТИРИШ

ЁКИ КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ

 

5.1. Акциядорлик жамиятининг Устав фонди унинг кредиторлари манфаатларини химоялаш учун кафолатлайдиган даражанинг энг кам микдорини белгилайди хамда муомалага чикарилган акцияларнинг номинал кийматидан ташкил топган.

5.2. Акциядорлик жамиятининг ҳар бир иштирокчиси жамиятнинг акциясига обуна бўлгандан ва уларнинг қийматини тўлиқ тўлаганидан кейин ушбу Уставдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади ва бундан буён «акциядор» деб аталади.

5.3. Акциядорлик жамияти мулки ташкил этилган Устав фондидан, хўжалик фаолияти натижасида жамиятнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари, олинган даромадлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси  қонунчилигида  йўл кўйилган бошқа  асосларга кўра сотиб олинган ўзга мулк ҳисобига ташкил қилинади.

5.4. Жамиятнинг Устав фонди 1 166 431 000 сўмни (Бир миллиард бир юз олтмиш олти  миллион тўрт  юз ўттиз бир минг) ташкил  қилиб, у ҳар бирининг номинал қиймати 1000 сўм бўлган 1 166 431 дона оддий нақдсиз (ҳужжатсиз) акцияларга бўлинган.

 

а) Жамиятнинг Низом фондини кўпайтириш

 

5.5. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

5.6. Қўшимча акциялар жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.

5.7. Жамият устав фондини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори – номинал киймати 1000 сўм бўлган 5 000 000 дона оддий ва 100 000 дона имтиёзли акциялардан иборат.

5.8. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.

5.9. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар қабул қилиш ваколати жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

5.10. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамият акциядорларнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

5.11. Қўшимча акцияларни чиқариш ҳисобига Устав фондини кўпайтириш, қимматли қоғозлар чиқарилуви тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

5.12. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.

5.13. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

б) Жамиятнинг Низом фондини камайтириш

 

5.14. Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.

5.15. Агар устав фондини камайтириш натижасида, жамиятнинг уставига киритилган тегишли ўзгартишларни рўйхатдан ўтказиш кунида жамият устав фондининг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан камайиб кетадиган бўлса, жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.

5.16. Устав фондини камайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши фондни камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

5.17.Устав фондини камайтириш вақтида жамият тугатилганида назарда тутиладиган акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш шартларига риоя қилинади.

5.18. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади. Кредиторлар жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди (устав капитали) камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.

 

  1. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, УЛАР БЎЙИЧА

ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

 

6.1. Акциялар

 

6.1.1. Жамиятнинг акциялари оддий ва имтиёзли бўлиб, эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланади.

6.1.2. Жамият томонидан чиқарилган ва жойлаштирилган акциялари қуйидагилардан иборат:

Жамиятнинг акциялар номинал қиймати 1000 (Бир минг) сўмдан бўлган 1 166 431 000 (Бир миллиард бир юз олтмиш олти миллион тўрт юз ўттиз бир минг) сўмлик 1 166 431 (Бир миллион бир юз олтмиш олти минг тўрт юз ўттиз бир) дона оддий эгасининг номи ёзилган хужжатсиз акциялардан ташкил топади.

6.1.3. Акция бўлинмасдир. Агар акция умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.

6.1.4. Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.

6.1.5. Оддий акцияларни имтиёзли акцияларга, корпоратив облигацияларга ва бошқа қимматли қоғозларга айирбошлашга йўл қўйилмайди.

6.1.6. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси – акциядор деб эътироф этилади.

6.1.7. Оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

6.1.8. Ўз эгаларига дивидендларни, шунингдек жамият тугатилаётганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради.

6.1.9. Жамият томонидан акциялар чиқарилиши (янги чиқарилиши, қўшимча чиқарилиши) ва жойлаштириш Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади.

6.1.10. Жойлаштирилган акциялар номинал қийматини оширишда Жамият томонидан оширилган номинал қийматга эга акцияларнинг янги чиқарилиши амалга оширади. Бунда паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акциялар янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошланади.

6.1.11. Қўшимча акциялар (оддий ва имтиёзли эгасининг номи ёзилган) эълон қилинган мазкур Уставда белгиланган акцияларнинг сони доирасидагина Жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин. Акцияларни қўшимча чиқариш фақат Жамиятнинг илгари жойлаштирилган барча акциялари тўлиқ тўлангандан кейингина амалга оширилиши мумкин.

Жамиятнинг Устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йули билан купайтириш тўғрисидаги қарорида (қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида қарори) жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланади.

6.1.12. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати Жамият Устав фондининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига акциялар номинал қийматининг 25 (йигирма беш) фоизига тенг миқдорда дивиденд олиш ҳуқуқини беради.

Имтиёзли акцияни тугатилиш қиймати (Жамият тугатилаётганда тўланади) унинг номинал қийматининг 100 (бир юз) фоизини олиш ҳуқуқини беради.

6.1.13. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.

6.1.14. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

6.1.15. Солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилганидан сўнг Жамият тасарруфида қолган даромад (фойда)ни тақсимлаш Жамият Кузатув кенгашининг тавсиясига кўра акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

6.1.16. Дивиденд Жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

6.1.17. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

6.1.18. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

6.1.19. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

6.1.20. Жамият молиявий ярим йиллиги натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий ярим йиллиги натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

6.1.21. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек мазкур Уставда дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

6.1.22. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар Жамиятнинг бунинг учун махсус мўлжалланган жамғармалари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин.

6.1.23. Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

6.1.24. Дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда Жамият мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас. Жамият рад этган тақдирда акциядорлар дивидендлар тўланишини суд тартибида талаб қилиши мумкин. Жамият етарли миқдорда фойдага эга бўлмаган ёки зарар кўриб ишлаётган тақдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамият томонидан Жамиятнинг фақат шу мақсад учун ташкил этилган захира фонди ҳисобидан ва ушбу жамғарма доирасида тўланиши мумкин.

6.1.25. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорига кўра Жамият ихтиёрида қолади.

6.1.26. Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.

Жамият акциядорларининг реестридан олинган, Жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда Жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

6.1.27. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

6.1.28. Дивидендлар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда Жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади.

Жамият томонидан ҳисобланган дивидендларни ва пеняларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендларни тўлаш Жамият томонидан рад этилган тақдирда, Жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.

6.1.29. Жамият:

агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар жамият соф активларининг қиймати унинг Устав фонди ва Захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу бандида кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, Жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

6.1.30. Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

6.1.31. Жамият фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келган зарарларни тўлаш (қоплаш) Захира фонди ҳисобига амалга оширилади. Зарарларни тўлаш (қоплаш) учун Захира фонди маблағлари етишмаган тақдирда, зарарлар Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида Жамиятнинг қонунчилик билан йўл қўйиладиган бошқа маблағлари ҳисобига тўланиши (қопланиши) мумкин.

6.1.32. Дивидендларга солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

6.2. Корпоратив облигациялар

 

6.2.1. Жамият қонун ҳужжатларига ва ўз уставига мувофиқ корпоратив облигацияларни ва бошқа қимматли қоғозларни чиқаришга ҳамда жойлаштиришга ҳақли.

6.2.2. Жамият мол-мулк билан таъминланган корпоратив облигацияларни уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш санасидаги ўз капитали миқдори доирасида чиқаришга ҳақли.

6.2.3. Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни, чиқарилиши Жамият акциядорларнинг умумий йиғилишининг қарорига кўра амалга оширилади.

6.2.4. Устав фондининг шаклланганига қадар, шунингдек, уни тўлдириш ёки Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун корпоратив облигациялар чиқаришга йўл қўйилмайди.

6.2.5. Корпоратив облигациялар уларнинг эгаларига Жамиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.

6.2.6. Корпоратив облигация унинг олинган вақтидан қатъи назар, бир чиқарилиш ичида ҳуқуқларни амалга оширишда тенг ҳажмлар ва муддатларга эга.

 

VII. ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН АКЦИЯЛАРНИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ҲАМДА ОЛИШ ТАРТИБИ

 

7.1. Акциялар ва корпоратив облигацияларни жойлаштириш

 

7.1.1. Жамият томонидан акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қимматли қоғозлар чиқарилишининг шартларига мувофиқ амалга оширилади.

7.1.2. Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни оммавий жойлаштириш йўли билан қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда очиқ обуна ўтказишга ҳақли.

Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни хусусий жойлаштириш йўли билан ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли, ёпиқ обуна ўтказиш имконияти қонун ҳужжатларида ва мазкур Уставда чеклаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.

7.1.3. Қимматли қоғозлар очиқ обуна йўли билан жойлаштирилганда Жамият қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида, қуйидаги ахборотни ошкор этилади:

-Қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни;

-Жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, давлат статистикаси ва солиқ хизмати органлари томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш ва идентификация рақамлари;

-Фаолиятнинг асосий йўналишлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизмат) турлари;

-Мустақил рейтинг баҳоси, агар унинг шундай баҳоси бўлса, тегишли изоҳлари билан;

-Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга мувофиқ қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш шартлари.

 

Ушбу ахборотни:

-агар Жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, мажбурий равишда ошкор қилиш фақат фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади;

-агар Жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилмаган бўлса, мажбурий равишда ошкор қилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.

7.1.4. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади.

7.1.5. Акциялар ҳамда бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида жойлаштирилган тақдирда уларнинг чиқарилиши, агар жойлаштириш ҳажми мазкур чиқарилишдаги акциялар ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар умумий миқдорининг камида ўттиз фоизини ташкил этса, амалга ошган деб эътироф этилади.

7.1.6. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи Жамият Кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

7.1.7. Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

7.1.8. Жамиятнинг Устав фонди кўпайтирилаётганда Жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш Жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

7.1.9. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади. Жамиятни қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.

7.1.10. Агар Жамиятнинг пулдан ўзга воситалар билан ҳақи тўланаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида киритилаётган мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан чиқарилиши зарур.

7.1.11. Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

7.1.12. Жамият томонидан Жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Жамиятнинг жойлаштирилмаган акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари ушбу бандининг кўрсатилган муддат ўтганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.

7.1.13. Жамият рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган қимматли қоғозларни жойлаштириш муддати ўтган кундан кейин қонунчиликда белгиланган муддатда, агар барча қимматли қоғозлар ушбу муддат ўтишидан олдин жойлаштирилган бўлса – ушбу чиқаришдаги сўнгги қимматли қоғозни жойлаштириш кунидан кейин қонунчиликда белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қимматли қоғозларни чиқариш натижалари тўғрисидаги билдиришномани тақдим этади.

 

7.2. Акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда имтиёзли олиш ҳуқуқи

7.2.1. Акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга. Акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига (бундан буён матнда имтиёзли ҳуқуқ деб юритилади) эга.

7.2.2. Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати ҳақидаги қарор акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

7.2.3. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

7.2.4. Имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин.

7.2.5. Жамият акцияларнинг ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни ёки акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда, қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланган жойлаштириш нархи бўйича олишни таклиф этиши шарт.

Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.

7.2.6. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

7.2.7. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.

7.2.8. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.

7.2.9. Жамият имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни уларни олиш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштиришга ҳақли эмас.

7.2.10. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда Жамият томонидан реализация қилинади.

7.2.11. Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

 

7.3. Жойлаштирилган акцияларни жамият томонидан олиш

 

7.3.1. Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар Умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Жамият Устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли.

7.3.2. Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати Жамият Устав фондининг қонунчиликда назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, Жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини олиш йўли билан Жамиятнинг Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.

7.3.3. Акциядорлар Умумий йиғилишининг акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни олиш йўли билан Жамиятнинг Устав фондини камайтириш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида Жамият томонидан олинган акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

7.3.4. Акцияларни олиш тўғрисидаги қарорда олинадиган акцияларнинг турлари, Жамият оладиган ҳар бир турдаги акцияларнинг сони, акцияларни олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда олиниши белгилаб қўйилиши керак.

7.3.5. Акцияларни олиш вақтида уларга ҳақ тўлаш пул маблағлари билан амалга оширилади. Акцияларни олиш муддати акцияларни олиш тўғрисидаги қарор билан белгиланади, бу муддат ўн кундан кам бўлмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

7.3.6. Қайси муайян турдаги акцияларни олиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, ўша акцияларнинг эгаси бўлган ҳар бир акциядор мазкур акцияларни сотишга ҳақли, Жамият эса уларни олиши шарт. Агар Жамият томонидан олиниши тўғрисида акциядорларнинг аризалари тушган акцияларнинг умумий сони мазкур Уставда белгиланган чекловлар ҳисобга олинган ҳолда Жамият олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиқ бўлса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар олинади.

7.3.7. Акциялар олинадиган муддат бошланишига кечи билан ўн кун қолганда Жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларни Жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шарт. Билдиришда мазкур Уставнинг 7.3.4. бандида кўрсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.

7.3.8. Имтиёзли акцияларни олиш унинг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

7.3.9. Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди.

7.3.10. Кейинчалик қайта сотиш мақсадида Жамият тасарруфига ўтган акциялар улар Жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда акциядорларнинг Умумий йиғилиши Жамиятнинг Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Кўрсатилган муддатда реализация қилинмаган акциялар бекор қилиниши керак.

7.3.11. Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.

7.3.12. Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайтариб сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.

VIII. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

8.1. Жамият акциядорларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

-Жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;

-Депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;

-Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

-Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

-Акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

-Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

-Олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

-Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

-Ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

-Ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;

-Қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

-Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8.2. Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

8.3. Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни – мазкур акциялар эгасини Қонунида белгиланган тартибда Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

8.4. Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар Қонунга ва Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, Жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ Жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.

8.5. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар, агар Қонунда ва мазкур Уставда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

8.6. Жамиятнинг имтиёзли акциялари уларнинг эгалари бўлган акциядорларга бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради ва оддий акциялар билан бир хил номинал қийматга эга бўлади.

8.7. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига Жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар ва имтиёзли акцияни тугатилиш қиймати (Жамият тугатилаётганда тўланади) олиш ҳуқуқларини беради.

Имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдори ва тугатилиш қиймати мазкур Уставнинг 6.1. бандида белгиланган.

8.8. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида Жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги масалалар ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур Уставга имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар, шу жумладан аввалги навбатдаги имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдорини белгилаш ёки кўпайтириш ва (ёки) тугатилиш қийматини белгилаш ёки кўпайтириш масалалари, шунингдек имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларга дивиденд ва (ёки) бу акцияларнинг тугатилиш қийматини тўлаш навбати бўйича имтиёзлар бериш ҳоллари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқини олади.

8.9. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколат доирасига кирадиган масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки дивидендларни тўлиқ тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан кейинги йиғилишдан бошлаб эга бўлади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича дивидендлар биринчи марта тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан эътиборан бекор қилинади.

8.10. Жамият акциядорларининг мажбуриятлари:

-Жамиятга зарар етказилиши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик;

-Имкон қадар Жамият бошқа органлари томонидан қарорлар қабул қилинишини чеклайдиган ёхуд тўсқинлик қиладиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)га йўл қўймаслик, акциядорнинг қонунчилик билан назарда тутилган ҳуқуқларини амалга ошириш бундан мустасно;

-Қонунчилик, мазкур Устав ва акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар билан назарда тутилган муддат, тартиб ва усулларда акцияларни тўлаш;

-Устав талаблари ҳамда Жамият бошқарув органлари қарорларини бажариш;

-Акциядор ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш. Акциядор ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, бунинг оқибатида акциядорга етказилган зарар учун Марказий депозитарий ва акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарий жавобгар бўлмайди;

-Жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни сақлаш;

-Қонунчилик, мазкур Устав ҳамда Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.

8.11. Акциядорлар қонунчиликда ва мазкур Уставда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўладилар.

 

  1. IX. ЖАМИЯТНИНГ ЗАҲИРА ФОНДИНИ ВА БОШҚА

ФОНДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

9.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.

9.2. Жамият Устав фондининг 15 (ўн беш) фоизи миқдорида Захира фондини ташкил этилади. Жамиятнинг Захира фонди Жамиятнинг Устав фондида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан камида 5 (беш) фоиз миқдорида мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали шакллантирилади.

9.3. Жамиятнинг Захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

Жамиятнинг Захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

9.4. Жамиятнинг Захира фонди қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.

9.5. Жамият бошқа мақсадли фондларни ташкил этишга ҳақли. Фондларнинг мақсади, миқдори, ташкил қилиш манбалари ва фойдаланиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

 

  1. ЖАМИЯТНИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ

 

10.1. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши

10.1.1. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

10.1.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши ўз ишини қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги низом асосида амалга оширади.

10.1.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг Умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

10.1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгашини ва Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар ҳал этилади, Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва Қонунда белгиланган бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

10.1.5. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

10.1.6. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган Умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши Кузатув кенгаши раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

10.1.7.Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

10.1.8. Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

1) Жамият Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш, Жамият Низомига жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;

2) Жамиятни қайта ташкил этиш;

3) Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

4) Жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

5) Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

6) Жамиятнинг Устав фондини камайтириш;

7) Ўз акцияларини олиш;

8) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

9) Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

10) Жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши тўғрисидаги, Кузатув кенгаши, ижроия органи (директор) ва Тафтиш комиссияси тўғрисидаги уларнинг фаолият тартибини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек Жамиятнинг мазкур органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгиловчи низомларни тасдиқлаш;

11) Жамиятнинг йиллик ҳисоботини;

12) Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

13) Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

14) Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан, акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

15) Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

16) Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Қонунда ва мазкур Низомда назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

17) Акциядорлар Умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

18) Акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

19) Қонунда ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

20) Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг ижроия органи (директор) ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

10.1.9. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича қуйидагилар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади:

-Жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар;

-Қонунда ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда Жамиятнинг имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар.

10.1.10. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори, агар Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

10.1.11. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овозга қўйилган, ҳал қилиш чоғида Жамиятнинг оддий ва имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш овоз берувчи акцияларнинг барчаси бўйича биргаликда амалга оширилади.

10.1.12. Қуйидаги масалалари бўйича қонунда ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда Жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Жумладан,

-Жамият Низомига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш, Жамият Низомига Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;

-Жамиятни қайта ташкил этиш;

-Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

-эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

-Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш.

10.1.13. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

10.1.14. Акциядорлар Умумий йиғилишини кун тартибига масалалар киритишга таклиф кўриб чиқиш, уни чақириш, шунингдек акциядорларнинг Умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиблари Қонунга мувофиқ Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги низомда белгиланади.

10.1.15. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

10.1.16. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

10.1.17. Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият Тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, шунингдек жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамиятнинг Низомига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Низоми лойиҳаси киради.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборотнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

10.1.18. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан Саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Саноқ комиссияси акциядорларнинг Умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди, Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини Жамиятнинг архивига топширади.

10.1.19. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

10.1.20. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

Акциядор акциядорларнинг Умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

10.1.21. Агар акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий Умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

10.1.22. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш “Жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси – битта овоз” принципи бўйича амалга оширилади, Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

10.1.23. Акциядорларнинг Умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

10.1.24. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари Қонунда ҳамда мазкур Низомда назарда тутилган тартиб ва муддатларда ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган Умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади, шунингдек акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш орқали қонунчиликда белгиланган муддатда акциядорлар эътиборига етказилади.

 

10.2. Жамият Кузатув кенгаши

 

10.2.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Қонун ва мазкур Устав билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

10.2.2. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини қонунчилик, мазкур Низом ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширади.

10.2.3. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони етти кишидан иборат.

Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари Қонунда ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

10.2.4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

Жамият ижроия органи (директор) Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қўйилиши мумкин.

Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

Жамият Кузатув кенгашининг Раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз Раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

10.2.5. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

1) Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

2) Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш;

3) Жамиятнинг Устав фондини эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;

4) Акцияларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;

5) Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

6) Аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига, (қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва (ёки) рисолага) ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

7) Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш;

8) Эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

9) Қонунчиликда белгиланган холда қимматли қоғозлар жойлаштирилиши ва муомаласини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш;

10) Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида қарор қабул қилиш;

11) Акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, бундан Қонун 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

12) Акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

13) Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

14) Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш ва йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

15) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш масалаларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

16) Мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

17) Жамият бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларини ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

18) Жамиятнинг бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларига тўланадиган хақ ва компенсацияларнимиқдорини белгилаш;

19) Ижроия органи (директор) билан тузилган шартномаларни амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;

20) Корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи Низомни тасдиқлаш;

21) Йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият Кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

22) Ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг низоми, харажатлар сметаси, иш режасини тасдиқлаш, ходимларини тайинлаш хамда ҳисоботини ҳар чоракда эшитиб бориш ва тасдиқлаш;

23) Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

24) Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

25) Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

26) Дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

27) Жамиятнинг Захира фондидан ва бошқа фонларидан фойдаланиш;

28) Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

29) Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

30) “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги тахрирдаги Қонуннинг 8 ва 9-бобларида ва мазкур Уставда назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

31) Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш.

Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига Қонун ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамиятнинг ижроия орган (директор)ига ўтказилиши мумкин эмас.

10.2.6. Жамият Кузатув кенгашининг Раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг Умумий йиғилишида раислик қилади.

Жамият Кузатув кенгашининг Раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

10.2.7. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси (тафтишчисининг), ижроия органи аъзосининг, шунингдек жамият уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади.

Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг Раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Зарурият кўра Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари чоракда бир мартадан кўпроқ ўтказилиши мумкин.

Янги бир йил муддатга сайланган Кузатув кенгашининг биринчи мажлиси Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларидан бири томонидан мажлис чақирилиши тўғрисидаги бошқа Кузатув кенгаши аъзоларини хабардор қилиш орқали чақирилади. Кузатув кенгашининг ушбу мажлисида Жамият Кузатув кенгаши Раисини сайлаш масаласи кўриши шарт.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган шахс томонидан Кузатув кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги ёзма талаб келиб тушган тақдирда, Кузатув кенгашининг Раиси келиб тушган талабни кўриб чиқишга мажбур. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш тўғрисидаги талабда мажлис кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган ҳамда мажлис чақирилишини талаб қилаётган шахснинг электрон манзили бўлиши керак. Талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида Жамият Кузатув кенгашининг Раиси мажлисни чақириш тўғрисида ёки мажлисни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак. Чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда талабда кўрсатилган масалани (масалаларни) кўриб чиқиш бўйича Кузатув кенгаши мажлиси Кузатув кенгаши Раиси томонидан тегишли талаб олинганидан бошлаб ўттиз иш кунидан кечиктирмай ўтказилиши керак. Жамият Кузатув кенгаши Раиси томонидан мажлиси чақириш ёки бундай мажлисни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори мажлис чақиришни талаб қилган шахсга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай электрон манзил орқали юборилади.

10.2.8. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум аниқланади. Жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида кворум ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони мазкур бандида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Жамият ижроия орган (директор)ининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

10.2.9. Жамиятнинг Кузатув кенгаши мажлиси кворуми мавжуд бўлган тақдирда Жамият Кузатув кенгаши ваколатли бўлади. Кузатув кенгаши мажлисини Кузатув кенгаши Раиси, у бўлмаган тақдирда эса, унинг Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири очади, мажлис кун тартибини эълон қилади ва мажлисини олиб боради. Йиғилиш кун тартиби масаласи бўйича Кузатув кенгаши Раиси, Кузатув кенгаши аъзоси ёки кун тартиби масаласи бўйича маъруза билан таклиф этилган шахс чиқишлари тингланади. Чиқишларнинг натижаларига кўра кун тартибидаги масала муҳокама қилинади. Овозга қўйилган савол бўйича овоз берилади. Кузатув кенгаши Раиси, у бўлмаган тақдирда эса, унинг Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири овозга қўйиш натижаларини ва қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттиради. Кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилиши натижасига кўра, кўрсатилган шахс йиғилишни ёпиқ деб эълон қилади.

10.2.10. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи Қонун ва мазкур Уставда, ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Жамият Кузатув кенгаши Раиси ҳал қилувчи овози ҳуқуқи эга.

Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

10.2.11. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.

Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

-Мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

-Мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

-Мажлиснинг кун тартиби;

— Овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

-Қабул қилинган қарорлар.

Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

10.2.12. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг ижроия орган (директор)ига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Жамиятнинг ижроия орган (директор)ига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

10.2.13. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.

Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

 

10.3. Жамиятнинг ижроия органи

 

10.3.1.  Жамиятнинг  кундалик  фаолиятига  раҳбарлик ижроия   органи — Бошқарув директори томонидан амалга оширилади.

10.3.2.  Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган жамият ижроия органи таркибига кирган шахснинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришга йўл қўйилади.

10.3.3. Жамият ижроия органи (директор) жамиятнинг ижро этувчи органи ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

10.3.4. Жамият  директори акциядорлар умумий  йиғилиши  ва Жамият Кузатув кенгашига ҳисобот беради.

10.3.5. Жамият ижроия органининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно. Жамиятнинг ижроия органи акциядорлар умумий йиғилишининг ва жамият кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

10.3.6. Жамият директори жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, жамият номидан битимлар тузади, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди, штатларни тасдиқлайди, жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

10.3.7. Жамият ижроия органларини тузиш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра амалга оширилади. Жамият директори билан меҳнат шартномасини жамият номидан жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

10.3.8. Жамият директори мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Ижроия органи тўғрисида”ги Низом асосида иш олиб боради.

10.3.9.  Жамият  кузатув кенгаши жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, агар улар жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

10.3.10. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамият кузатув кенгаши томонидан жамият ижроия органининг, ишончли бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жамият ижроия органининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёхуд жамият ижроия органининг раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин. Агар жамиятнинг ижроия органини тузиш акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган бўлса, жамият ижроия органининг, ишончли бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган жамият кузатув кенгаши жамият ижроия органининг раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек жамиятнинг ижроия органи тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради.

10.3.11. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамият фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, жамият Уставига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб, жамиятни янги ташкилий тузилмасини қайта ишлаб чиқади;  Бунга кўра, акциядорларнинг умумий йиғилиши корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантириш мақсадида қуйидагиларни амалга оширишлари лозим.

А) халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

Б) Жамиятга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

В) Жамиятнинг келгуси фаолиятида янги ташкилий тузилмасини қайта ишлаб чиқиш баробарида эски ҳозирги замон талабларига жавоб бермайдиган бўлинмаларни ва лавозимларни тугатиш, замонавий халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиёти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий этишни кузда тутиб, акциядорлик жамиятини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этиш чора-тадбирларни амалга ошириш;

Г) Акциядорлик жамиятнинг стратегик бошқариш, бошқарув ходимларининг самарали фаолиятини назорат қилишни таъминлашда акциядорлар, Миноритар акциядорлар ролини оширишни йўлга қўйиш;

Д)  Жамият етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида бошқарув ходимларини  тайёрлаш ва уларнинг касб даражасини ошириш, шунингдек акциядорлик жамиятига раҳбарлик лавозимларига чет эллик юқори малакали менежерларни жалб қилиш ва уларни  танлов асосида жалб қилиб, тайинлаш (сайлаш) имконини берувчи шарт-шароитларини яратиш;

Ж)  Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши  бошқарув раисини, раҳбар ходимлар таркибини уч ой муддатда корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари ва принциплари, менежмент ва маркетингни, ахборат-коммуникация технологиялари ҳамда уларни ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида қўллай билиши бўйича аттестациядан ўтказиш чораларни кўришлари ва аттестация якунларига кўра, бўшаган иш ўринларига ва раҳбарлик лавозимларига янгича фикрлайдиган, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбарлар, шунингдек хорижий менежерларни жалб этиш чораларни кўришлари лозим;

10.3.11. Жамият директорининг ваколатларига қуйидагилар киради:

1) Мазкур Устав ва Жамият Кузатув кенгаши  томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиши;

2) Жамият Кузатув кегашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;

3) Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, давлат муассасалари, барча мулк шаклларидаги корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

4) Штатларни белгилайди, Жамият ходимларини ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;

5) Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни беради;

6) Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

7) Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлайди;

8) Ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади;

9) Акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

10) Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди;

11) Амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилади.

10.3.12. Жамият директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.

10.3.13. Жамият директори қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ жамият олдида жавобгардир.

 

10.4. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг, жамият директори ва бошқарув аъзоларининг жавобгарлиги.

 

10.4.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, жамият директори ва бошқаруви аъзолари, ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

10.4.2. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

10.4.3. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси, директори ёки бошқарув аъзоси  устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

 

  1. ЖАМИЯТНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ

 

11.1.Тафтиш комиссияси.

 

11.1.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга уч кишидан иборат тафтиш комиссияси сайланади.

11.1.2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

11.1.3. Жамият Тафтиш комиссиясининг ўз ишини қонунчилик, мазкур Устав ва  акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низом асосида амалга оширади.

11.1.4. Акциядорлар Тафтиш комиссиясининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

1) Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Тафтиш комиссияга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслардан ёзма талаби асосида олиш. Жамият Тафтиш комиссияси ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

2) Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва текшириш якунларига кўра хулосани тузиш ва акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишига эшитишга тақдим этиш;

3) Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани тузиш ва Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига тақдим этиш;

4) Қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;

5) Қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ Кузатув кенгашини мажлисини чақирилишини талаб қилиш;

6) Тафтиш комиссиянинг ваколат доирасига қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

11.1.5. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.

11.1.6. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

11.1.7. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

11.1.8. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

11.1.9. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Ушбу модданинг 11.1.8.-бандида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.

 

11.2. Жамиятнинг ички аудит хизмати.

11.2.1. Жамиятнинг ички аудит Хизмати вазифалари мазкур Уставнинг 11.1 моддасида белгиланган.

Ички аудит хизмати жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳисобдордир.

11.2.2. Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

11.2.3. Жамиятнинг ички аудит Хизмати ўз фаолиятини, агар қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

 

11.3. Аудиторлик ташкилоти.

11.3.1. Аудиторлик ташкилоти – аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсдир.

11.3.2. Жамият ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботини текшириш ва тасдиқлаш учун Жамият ёки унинг акциядорлари билан мулкий манфаатдорликда бўлмаган аудиторлик ташкилотини жалб қилиши шарт.

Аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

11.3.3. Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.

11.3.4. Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади.

 

11.4. Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси.

11.4.1. Жамият кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозими жорий этилиши мумкин.

11.4.2. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

 

XII. ЖАМИЯТНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТИ.

 

12.1. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт.

12.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик жамият ижроия органининг зиммасида бўлади.

12.3. Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

12.4. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

12.5. Жамиятнинг молия йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тугайди.

 

XIII. ЖАМИЯТНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ.

 

13.1. Жамият:

— жамиятнинг уставини, уставга киритилган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзгартиш ва қўшимчаларни, жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги қарорни, жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани;

— жамиятнинг ўз балансидаги мол-мулкка бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни;

— акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамиятнинг бошқа бошқарув органлари томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларни;

— жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси ҳақидаги низомни;

— жамиятнинг йиллик ҳисоботини;

— эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларни;

— акциялар эмиссияси рисоласини;

— бухгалтерия ҳисобига доир ҳужжатларни;

— тегишли органларга тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларни;

— жамият акциядорлари умумий йиғилишларининг, кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ва бошқаруви мажлисларининг баённомаларини, шунингдек жамият директорининг (бошқарув раисининг) буйруқларини;

— жамиятнинг аффилланган шахслари рўйхатларини;

— жамият акциядорларининг реестрларини;

— жамият тафтиш комиссиясининг, аудиторлик ташкилотининг хулосалари ва ҳисоботларини, назорат қилувчи давлат органларининг текширувлари далолатномаларини сақлаши шарт.

13.2. Жамият қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа ҳужжатларни ҳам сақлаши шарт.

 

XIV. АКЦИЯДОРЛАРГА ЖАМИЯТ ҲУЖЖАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

 ИМКОНИЯТИНИ БЕРИШ.

 

14.1. Жамият ушбу уставнинг 13-моддасида назарда тутилган ҳужжатлардан акциядорларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлайди, бундан бухгалтерия ҳисобига доир ҳужжатлар, бошқарув мажлисларининг баённомалари, шунингдек жамият директорининг (бошқарув раисининг) буйруқлари ва жамият акциядорларининг реестри мустасно.

14.2. Жамият акциядорнинг ёзма талабига кўра унга ушбу уставда назарда тутилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ҳақ эвазига тақдим этиши шарт. Ҳақ миқдори жамият томонидан белгиланади ҳамда ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаш харажатларининг қийматидан ва ҳужжатларни почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ортиб кетмаслиги керак.

14.3.Жамият сўралаётган ҳужжатларни акциядорга электрон шаклда тақдим қилишга ҳақли.

14.4. Акциядорлар жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.

 

  1. XV. ЖАМИЯТНИНГ АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТ.

 

15.1. Жамиятнинг аффилланган шахси Қонунчиликка мувофиқ аффилланганлик асослари вужудга келган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай жамиятни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган маълумотларни батафсил кўрсатган ҳолда ўзининг аффилланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Агар аффилланган шахснинг айби билан кўрсатилган ахборот тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги натижасида жамиятга мулкий зарар етказилган бўлса, аффилланган шахс жамият олдида ўзи етказган зарар миқдорида жавобгар бўлади.

15.2. Жамият ўзининг аффилланган шахслари ҳисобини юритиши ва улар тўғрисида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳисобот тақдим этиши шарт. Жамият аффилланган шахслар рўйхатини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда ҳар йили эълон қилиши шарт.

 

XVI. ЖАМИЯТ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТ.

 

16.1. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ўзи тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишни амалга ошириши шарт.

16.2. Акциялари фонд биржасининг листингига киритилган жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида жамият уставининг матнини, шу жумладан унга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни, шунингдек ошкор этилиши мажбурий бўлган бошқа ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилиши шарт.

16.3. Фонд биржасининг расмий веб-сайтида ахборотнинг ошкор қилинганлиги жамиятни қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат органларининг ёзма сўровига кўра ахборот тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

 

XVII. ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН ЙИРИК БИТИМЛАР ТУЗИШ.

 

17.1. Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно.

17.2. Йирик битим Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин Жамиятнинг Бошқарув томонидан амалга оширилади.

17.3. Йирик битим тузиши тўғрисидаги қарор Қонунга мувофиқ қабул қилинади.

 

XVIII. ЖАМИЯТНИНГ АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАРИ БИЛАН

БИТИМЛАР ТУЗИШ.

 

18.1. Жамият битим тузишидан манфаатдор шахслар мазкур Жамиятга нисбатан аффилланган шахслар деб эътироф этилади.

18.2. Жамиятнинг аффилланган шахслари деб қонунчиликка мувофиқ эътироф этилади.

18.3. Аффилланган шахс Жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотлар бериши, ушбу шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиши ва аффилланган шахс билан тузилаётган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилиш тартиблари, ҳамда аффилланган шахс билан битимлар тузишдаги истиснолар қонунчиликда белгиланади.

18.4. Агар аффилланган шахс билан тузилаётган битим айни бир вақтда йирик битим бўлса, битимни тузиш тартибига қонунчиликда белгиланган йирик битим тузишга доир қоидалар қўлланилади.

XIX. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

 

19.1. Жамиятни қайта ташкил этиш акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорига кўра қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

19.2. Янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан Жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади, бундан қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш мустасно.

Жамият бошқа юридик шахсга қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилганда рўйхатдан ўтказувчи орган қўшиб юборилган юридик шахснинг (Жамиятнинг) фаолияти тугатилганлиги ҳақидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритган пайтдан эътиборан Жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади.

19.3 Жамият қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

акциядорларининг Умумий йиғилиш қарорига мувофиқ;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ.

19.4. Тугатилаётган Жамиятнинг кредиторлар билан ҳисоб-китоблардан кейин қолган мол-мулки тугатувчи томонидан акциядорлар ўртасида қуйидаги навбат бўйича тақсимланади:

биринчи навбатда ушбу қонунчилик мувофиқ қайтариб сотиб олиниши лозим бўлган акциялар бўйича тўловлар амалга оширилади;

иккинчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларни ва мазкур Уставда имтиёзли акциялар бўйича белгиланган тугатиш қийматини тўлаш амалга оширилади;

учинчи навбатда тугатилаётган жамиятнинг мол-мулкини оддий акциялар эгалари бўлган акциядорлар ўртасида тақсимлаш амалга оширилади.

Мол-мулкни ҳар бир навбат бўйича тақсимлаш аввалги навбат бўйича мол-мулк тўлиқ тақсимлаб бўлинганидан кейин амалга оширилади.

Агар Жамиятдаги мавжуд мол-мулк ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларни ва Жамият Уставда белгиланган тугатиш қийматини имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган барча акциядорларга тўлаш учун етарли бўлмаса, мол-мулк имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

Мол-мулкни тугатиш қийматининг чет эллик инвестор бўлган акциядорга ўтказиладиган қисмини Жамият хорижий валютага айирбошлаб бериши шарт.

19.5. Рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувни киритган пайтдан эътиборан Жамиятни тугатиш тамомланган, жамият эса фаолиятини тугатган деб ҳисобланади.

 

ХХ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

20.1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

20.2. Мазкур Уставда ўз аксини топмаган масалалар Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.

20.3. Агар қонунчиликда мазкур Уставда назарда тутилганидан бошқача қоидалар бўлса, қонунчилик қоидалари қўлланилади.

 

 

 

 SIRDARYO VILOYAT

“AGROKIMYOHIMOYA” HАJ директори                             Ш.А.ҒОФУРОВ