25.11.2016 йил акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йигилиши

Сирдарёв вилоят «Кишлокхужаликкимё»  худудий акциядорлик жамияти

 акциядорларининг навбатдан ташкари  Умумий йигилиши

Б А Ё Н И   № 7

25  ноябрь  2016 йил                                                                             Гулистон шахри,

Соат 11-00                                                                                              Бирлашган кучаси 66 уй       

Жамият Устав фонди-                                                      1166431 минг сум

Акциялар сони-                                                                 1166431 дона

 Йиглишда  катнашган акциялар—                                            847349 дона

Йигилиш  кворуми-                                                                      72,6%

 

Санок  комиссияси   раиси  М.Кодиров  сузга чикиб, «Узагрокимёхимоя»  АЖнинг  2016 йилдаги №01-08/68 – сонли  ишончномасига  асосан «Узагрокимёхимоя» АЖнинг 601599  дона 51,57  фоизли  акцияси  хисобидан  вакил  Хусанов Акбар Буриевич  хамда  тизимдаги  туман  ва  туманлараро  филиаллари  томонидан  тасдикланган  ишончномалар билан   34   киши  847349  дона  акция, 72,6  фоизли  овоз билан  акциядорлар умумий  йигилишига  катнашиш максадида  ташриф  буйуришганини  маълум  килди.

Йигилишда  жами 847349 дона акция билан 72,6 фоиз, яъни 34та  акциядор  катнашаётганлигини  айтиб,  Республика  Кимматли  когозларнинг  Давлат  марказий  Депозитарийси  томонидан   27 октябрь 2016 йилдаги № 04809- сонли   реестрини курсатиб,  Умумий  йигилиш  утказиш учун  конунда белгиланган  кворум  тупланганлигини  маълум килди  ва акциядорлар  умумий  йигилиши  ваколатлигини  эълон килди.

Акциядорлар  умумий  йигилишининг  кворуми  72,6 % ташкил этиб,  йигилиш очик  деб  эълон  килинди.

Йигилиш  раиси этиб: «Узагрокимёхимоя» АЖ  вакили А.Б.Хусанов  номзодини сайлаш  таклиф  этилди.

Таклиф  бир  овоздан  маъкулланди

Йигилишни   очган  А.Б.Хусанов  йигилиш кун тартибига  киритилган  масалалар ва  регламенти билан таништириб,  умумий йигилиш  хайъатини,  котибини ва санок  комиссиясини  сайлаб  олиш  таклифини киритди.

Йигилиш  хайъатини  сайлаш:

Ушбу  таклиф юзасидан  уз фикрини  билдирган  Сайхунобод  туманлараро КХК  филиали  акциядори  Г.Юнусова  умумий  йигилиш  хайъатига 3 кишидан  иборат  куйидаги  таркибда сайлашни  таклиф  этди:

1.Хусанов Акбар Буриевич -«Узагрокимёхимоя» АЖнинг Сервис хизматларини ташкиллаштириш  бошкармаси  бошлиги.

2.Гафуров Шавкат Алибекович -Сирдарё вилоят «Кишлокхужаликкимё» ХАЖ бошкаруви раиси.

3.Рустамов Фахриддин Унарович— ОАТБ «Агроабнк» Сирдарё вилояти бошкармаси  кимматли  когозлар  шуъбаси  мудири, Акциядор

Овоз бериш натижаси:

Тарафдорлар-847349та овоз,100%, каршилар-йук, бетарафлар-йук

 

Йигилиш  котибини  сайлаш:

Карор  килинди:  Курбанова Азиза Фархадовна  йигилиш  котиби  этиб  сайлансин..

Овоз бериш натижаси:

Тарафдорлар-847349та овоз,100%, каршилар-йук, бетарафлар-йук

 

.Санок  комиссияси  аъзоларини  сайлаш:

Карор килинди: Куйидаги  санок комиссияси  аъзоларини 3 кишидан иборат куйидаги  таркибда  сайлашни  таклиф  этди:

1.Зиёдуллаев Абдулла Исматуллаевич- Боёвут туманлараро «Кишлокхужаликкимё» филиали  бош  иктисодчиси.

2.Кодиров Махмуджон Бурхонович— Янгиер  туманлараро «Кишлокхужаликкимё»  филиали бош  иктисодчиси

3.Абдураззакова Барно Абдулхамитовна— Бахт туманлараро  «Кишлокхужаликкимё» филиали  бош  хисобчиси

Овоз бериш натижаси:

Тарафдорлар-847349та овоз,100%, каршилар-йук, бетарафлар-йук.

Йигилиш  кун  тартиби  ва  овоз  бериш  бюллетенини  тасдиклаш:

Йигилишнинг  куйидаги  кун  тартиби ва  овоз бериш  бюллетени  тасдиклансин:

1.Акциядорларнинг  навбатдан  ташкари  Умумий  йигилши  регламентини  тасдиклаш.

2.Акциядорларнинг  навбатдан  ташкари  Умумий  йигилиши  санок  комиссиясини  тасдиклаш.

3.Узбекистон Республикаси Президентининг ПК-2640-сонли карори ва «Узкимёсаноат» АЖ  бошкаруви  раисининг  № 123-сонли  буйруги  ижросини  таъминлаш.

4.Жамиятнинг юридик  номини узгартириш хамда  жамиятнинг янги  тахрирдаги  Устав  лойихасини  тасдиклаш  ва давлат  руйхатидан  утказиш.

5.Сирдарё вилоят «Кишлокхужаликкимё» ХАЖнинг номланишини Сирдарё вилоят «Агрокимёхимоя» акциядорлик жамиятига узгартириш, янги ташкилий тузилмасини  хамда  ички Низомларини  Узбекистон Республикаси Президентининг  ПК-2640-сонли  карори  талабларига  мувофиклаштирган  холда  тасдиклаш.

6.Жамиятнинг юридик  номи узгартирилганлиги муносабати билан аввал  руйхатдан утказилган  кимматли когозлар чикариш  тугрисидаги  карори  ва  эмиссия  рисоласига  узгартириш ва  кушимчалар  киритиш  хамда  тасдиклаш.

7.Сирдарё вилоят «Агрокимёхимоя» АЖнинг  намунавий  куринишдаги  янги  ташкилий  тузилмаси, мухри  ва  тамгаси  эскизи  ва  уринлар  жадвалини  тасдиклаш.

8.Сирдарё  вилоят  «Агрокимёхимоя» АЖ  директорини  сайлаш .

9.Сирдарё вилоят «Агрокимёхимоя» АЖ томонидан  бажарилган  иш, курсатилган хизматлар ва махсулот сотишдан тушган  маблагларининг 1% «Узагрокимёхимоя» АЖ ижро  аппаратини  саклаш  жаражатлари  учун  ажратиш.

10.Сирдарё вилоят «Кишлокхужаликкимё» ХАЖ   тизимида  хизмат курсатаётган Боёвут, Ховос, Гулистон, Сирдарё, Сайхунобод, Мирзаобод, Околтин, Сардоба туман  филиалларига ноюридик  маком бериш, «Очик баланс» тузилмасини шакиллантириш, жамиятнинг марказий бухгалтериясини  марказлашган  «Ягона  баланс»  тизимига  утказиш.

Овоз бериш натижаси:

Тарафдорлар-847349та овоз,100%, каршилар-йук, бетарафлар-йук

 

Йигилиш  регламентини  тасдиклаш:

Йигилиш регламенти: маърузачиларга 5-7 минут, сузга чикувчиларга 2-3- минут килиб  белгилансин.

Овоз бериш натижаси:

Тарафдорлар-847349та овоз,100%, каршилар-йук, бетарафлар-йук

 

Кун тартибидаги учинчи, туртинчи, бешинчи масалалар  юзасидан   сузга чиккан «Узагрокимёхимоя» АЖ  вакили  А.Б.Хусанов  Узбекистон  Республикаси  Президентининг  24.10.2016  йилдаги «Кишлок хужалигида  усимликларни  химоя килиш  ва агрокимёвий  хизмат курсатиш  тизимини такомиллаштириш  чора-тадбирлари  тугрисида» ги  ПК 2640 – сонли  карорини  хар  бир  бандини  укиб  эшиттириб  атрофлича  таништирди.

Узбекистон  Республикаси  Президентининг  ПК-2640- сонли  карори  буйича  «Агрокимёхимоя»  АЖ  ташкил   этилаётганлиги, ушбу карорга асосан  «Узкимёсаноат» АЖдан вилоят  «Кишлокхужаликкимё» худудий   акциядорлик  жамиятлари  ажралиб  чикаётганлиги  хамда  Республика «Узагрокимёхимоя» АЖ таркибига кушилаётганлиги муносабати билан,  конунда белгиланган  тартибда  амалдаги меъёрий хужжатларга  кушимча  узгартиришлар киритилиши,  мазкур  карорнинг  ижросини  сифатли  ва белгиланган  муддатларда  амалга  оширилишини  таъминлаш  максадида, жорий  йилнинг  27  октябрь  куни  «Узкимёсаноат» АЖ  томонидан №123-сонли  буйрук  ишлаб  чикилди  ва  шунга  асосан    жамият  бошкарувининг №105-сонли буйруги хамда  тегишли  чора-тадбир  ишлаб  чикилганлиги  тугрисида  гапириб  утди.

Узбекистон Республикаси  Президентининг  ПК-2640-сонли  карорида курсатиб утилган  намунавий  таклифларга асосан  келгусида  «Агрокимёхимоя» акциядорлик  жамиятининг ишлаб  чикариш  фаолиятини  тугри  шакиллантириш  ва малакали  кадрлар билан  таъминлаш максадида  «Агрокимёхимоя»  акциядорлик  жамияти бошкаруви  томонидан   ишлаб чикилган   ташкилий тузилма  ва  уринлар  жадвали  билан  таништириб  утди.

Шу билан бир каторда, «Кишлокхужаликкимё»  ХАЖ бошкаруви балансидаги  устав  фонди  буйича  эмиссия  рисоласини  конунда  урнатилган  тартибда  Кимматли  когозлар  маркази  томонидан  «Агрокимёхимоя»  АЖга  кайта  руйхатдан  утказиш  буйича  тушунтириб  утди.

«Агрокимёхимоя»  акциядорлик  жамиятининг  янги  Устави ва янги тахрирдаги  барча ички низомлари  ишлаб  чикилган  булиб,  янги  шаклдаги   ишлаб чикилган  фирменний  бланкалари,  мухр ва тамгасининг  эскиз  шакли  билан  йигилиш  катнашчиларини  таништирди.

Шунингдек, «Агрокимёхимоя» АЖ Сирдарё  вилоят «Кишлокхужаликкимё»  ХАЖнинг  хукукий  вориси  эканлигини  айтиб , вилоят  «Кишлокхужаликимё»  худудий акциядорлик жамияти хамда  вилоят  Усимликларни  химоя  килиш  отрядининг  балансидаги  мол- мулклари   ва  товар-бойликлари, дебитор, кредитор  карздорликлари, банк кредитлари,  узок муддатли  лизинг карздорликлари ва бошкалар  руйхати буйича  хатловдан  утказилиб, вилоят «Кишлокхужаликкимё»

худудий акциядорлик  жамияти  ва  вилоят  Усимликларни  химоя  килиш   отрядлари томонидан  тузилган  «Ишчи  гурух» лар  иштирокида  топшириш  ва  кабул  килиш  далолатномаларини  тузиш  ва  хар бир  кабул  килинаётган  бино  иншоатлар ,  асосий  воситалар  ва  арзон бахоли  инвентарларни  куриниши буйича 4-тарафлама расмга тушириб, фото альбом хамда  хужжатлар йигма жилдини  тайёрлаб,  жамият  бошкарувига  такдим  этиш  буйича  тегишли  курсатма  ва  топшириклар  берди.

 

Умумий йигилиш  кун тартибидаги   учинчи, туртинчи, бешинчи

 масалалар буйича куйидаги  Карор кабул килинди:

1.Узбекистон Республикаси Президентининг ПК-2640- сонли  карори хамда  «Узкимёсаноат»  АЖнинг  № 123 – сонли  буйруги   ижро  учун  кабул  килинсин.

2.Жамиятнинг  юридик номини  узгартириш хамда жамиятнинг янги тахрирдаги Устав лойихаси  тасдиклансин  ва  давлат  руйхатидан  утказилсин.

3.Сирдарё вилоят «Кишлокхужаликкимё» ХАЖнинг номланишини Сирдарё вилоят «Агрокимёхимоя» акциядорлик жамиятига узгартирилсин, янги ташкилий тузилмасини хамда ички Низомларини Узбекистон Республикаси Президентининг ПК-2640-сонли карори  талабларига  мувофиклаштирган  холда  тасдиклансин.

4.Жамятнинг юридик номи узгартирилганлиги муносабати билан аввал руйхатдан утказилган кимматли  когозлар чикарилиши  тугрисидаги  карори  ва  эмиссия  рисоласига  узгартириш  ва  кушимчалар  киритилсин  хамда  тасдиклансин.

 5.Сирдарё вилоят  «Агрокимёхимоя»  АЖнинг  намунавий куринишдаги  янги ташкилий   тузилмаси,  мухри  ва  тамгаси  эскизи  ва   уринлар  жадвали  тасдиклансин.

6.Жамиятнинг иктисодий масалалар буйича раис уринбосари Н.Хужамбердиев, бош хисобчи Э.Расулов ,  шартнома-хукук  булими  бошлиги С.Амонликовларга: 

Агрокимёхимоя»  АЖ  Сирдарё  вилоят  « Кишлокхужаликкимё»  ХАЖнинг  хукукий вориси  эканлигини   хисобга  олиб,  вилоят «Кишлокхужаликкимё» ХАЖ  хамда  вилоят Усимликларни  химоя  килиш  отрядининг  балансидаги  барча  мол-мулклари  ва товар-бойликлари,  дебитор-кредитор  карздорликлари, банк  кредитлари, узок  муддатли лизинг карздорликлари ва бошкалар руйхати буйича  хатловдан  утказилиб, топшириш  ва  кабул  килиш  далолатномалари  тузилсин  ва арзон бахоли  инвентарларни  куриниши  буйича  4-тарафлама  расмга тушириб,  фото  альбом  хамда  хужжатлар  йигма  жилди,  жамият  Кузатув  кенгаши  ва  жамият  бошкарувига  такдим  этиш;

Жамиятнинг   янги тахрирдаги Устави (Низоми) ни белгиланган тартибда давлат руйхатидан  утказиш, норматив хужжатларига  ва  барча зарурий хужжатларни  конунда  белгиланган тартибда кушимча  узгартиришлар  киритиш  хамда  бланка, мухр ва  тамгаларини  алмаштириш  вазифаси  юклатилсин.

Кун  тартибидаги  масалалар  юзасидан  Умумий  йигилишда  тасдиклаш  учун овозга  куйилди

          Овоз бериш натижалари :

                        Тарафдорлар – 847349 та овоз,100%, қаршилар йўқ, бетарафлар- йук

 

Кун тартибидаги олтинчи масала  буйча Кузатув  кенгаши аъзоси О.Акилханов сузга чикиб,  вилоят «Кишлокхужаликкимё» ХАЖ бошкаруви  раиси Гафуров Шавкат Алибекович номзодини Сирдарё вилоят «Агрокимёхимоя» АЖ директори  лавозимига сайлаш  таклифини  берди  ва  акциядорлар  уртасида  овозга  куйилди:

          Овоз  бериш  натижалари:

1.Гафуров Шавкат Алибекович-тарафдорлар-847349та овоз,100%,каршилар- йук, бетарафлар- йук

 

Умумий йигилиш  кун тартибидаги  олтинчи масала буйича куйидаги                                                                                                                                           Карор кабул килинди:

1.Сирдарё  вилоят «Агрокимёхимоя» АЖ директори лавозимига Гафуров Шавкат Алибекович.  сайлансин  ва  бир  йил  муддатга  мехнат  шартномаси  тузилсин.

 

Кун  тартибидаги  масала  юзасидан  Умумий  йигилишда  тасдиклаш  учун овозга  куйилди

          Овоз бериш натижаси :

                        Тарафдорлар – 847349 та овоз,100%, қаршилар йўқ, бетарафлар- йук

 

Кун  тартибидаги  еттинчи масала юзасидан сузга чиккан «Узагрокимёхимоя» АЖ вакили А.Б.Хусанов Сирдарё вилоят «Агрокимёхимоя» АЖ томонидан  бажарилган иш, курсатилган хизматлар ва махсулот сотишдан тушган  маблагларнинг 1% «Узагрокимёхимоя» АЖ ижро  аппаратини саклаш  харажатлари  учун  ажратиш  масаласини  тасдиклашни  акциядорларга  хавола  килди.

Умумий йигилиш  кун тартибидаги  еттинчи масала буйича куйидаги                                                                                                                                           Карор кабул килинди:

1.Сирдарё вилоят «Агрокимёхимоя» АЖ томонидан  бажарилган иш, курсатилган хизматлар  ва  махсулот сотишда тушган  маблагларнинг 1%  «Узагрокимёхимоя» АЖ ижро  аппаратини саклаш  харажатлари  учун  ажратилсин.

 

Кун тартибидаги  масала  юзасидан  Умумий  йигилишда  тасдиклаш  учун овозга куйилди

Овоз бериш натижалари :

                        Тарафдорлар – 847349 та овоз,100%, қаршилар йўқ, бетарафлар- йук

 

Кун тартибидаги саккизинчи  масала  юзасидан сузга чиккан «Узагрокимёхимоя» АЖ  вакили А.Б.Хусанов  Сирдарё вилоят «Кишлокхужаликкимё» ХАЖ тизимида фаолият курсатаётган  Боёвут, Ховос, Гулистон, Сирдарё, Сайхунобод, Мирзаобод, Околтин, Сардоба туман  филиалларига ноюридик  маком бериш,  «Очик баланс»  тизимини  шакиллантириш, янги ташкил этилган «Агрокимёхимоя»  АЖда    иктисодий  тахлиллардан  келиб  чикиб,  харажатларни  тежаш  максадида  бухгалтерия  хисоб  китоб ишларини  «Ягона баланс» тизими  асосида  олиб  бориш ва  тизимда  ноюридик  макомга  эга  булган  филиалларни  ташкил  этиш  хакида  гапирди.

Узбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2016  йилдаги «Кишлок хужалигида усимликларни  химоя  килиш  ва агрокимёвий  хизмат курсатиш  тизимини такомиллаштириш  чора-тадбирлари  тугрисида» ги  ПК 2640 – сонли  карорини бажариш  буйича вилоят «Кишлокхужаликкимё» ХАЖ  тизимида фаолият курсатаётган Боёвут, Ховос, Гулистон, Сирдарё, Сайхунобод, Мирзаобод, Околтин, Сардоба  туман филиалларига  ноюридик  маком  бериб,  «Очик баланс» тизилмасига  утиши  муносабати  билан уларнинг хизмат курсатувчи банклардаги хисоб ракамлари ёпилиб, жамиятнинг марказий хисобхонасида  туман  филиалларининг  бухгалтерия  хисоботлари  марказлашган  холда олиб борилиб   «Ягона баланс»  юритилиши  лозим  деб  топилди.

.

 Умумий йигилиш  кун тартибидаги  саккизинчи масала буйича куйидаги                                                                                                                                           Карор кабул килинди:

1.Вилоят «Кишлокхужаликкимё» ХАЖнинг иктисодий масалалар буйича раис уринбосари Н.Хужамбердиев, бош бухгалтер Э.Расулов, бош  юрист-консульт С.Аманликовларга  «Агрокимёхмоя» АЖ  тизимига утказилган  Боёвут, Ховос, Гулистон, Сирдарё, Сайхунобод, Мирзаобод, Околтин, Сардоба туман филиалларига ноюридик маком бериш, «Очик баланс» тизилмасини  шакиллантириш, филиалларнинг хизмат курсатувчи  банкларидаги  хисоб  ракамларини ёпиш, жамият  марказий  бухгалтериясида  марказлашган «Ягона баланс» кабул килишни 2017 йилнинг  1  январига  кадар  ташкил  килиш  юклатилсин.

 

Кун тартибидаги  масала  юзасидан  Умумий  йигилишда  тасдиклаш  учун овозга куйилди

          Овоз бериш натижалари :

                        Тарафдорлар – 847349 та овоз,100%, қаршилар йўқ, бетарафлар- йук

 

Кун  тартибидаги  барча  масалалар  тўлиқ  кўриб чиқилганидан сўнг, йиғилиш раиси А.Б.Хусанов  жамият  акциядорларининг  навбатдан ташкари умумий йиғилиши томонидан  қабул  қилинган  қарорларни  зудлик  билан  ижро  этишни  жамият  директори  Ш.А.Гафуров  зиммасига  юклади.

Сўнг, йиғилиш раиси ушбу мажлисда иштирок этган барча иштирокчиларга миннатдорчилик  билдириб, йиғилишни  ёпиқ  деб  эълон  қилди.

Йигилиш  раиси                                                      А.Б.Хусанов

 

Йигилиш  котиби                                                     А.Курбанова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *